Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

«Реал» жорий ёзги трансферлар ойнасида Олисени ўз сафига қўшиб олмайди

Баҳо:
+ | -

Майкл Олисенинг «Бавария»дан Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши жорий трансферлар ойнасида деярли амалга ошмайди.

Яқинда Франция оммавий ахборот воситалари футболчининг ёз давомида «қироллик» клубига ўтиш истаги борлиги ҳақида маълумот тарқатганди. Аммо нуфузли журналист Флориан Плеттенбергнинг маълумотларига кўра, «Бавария»да Олисе яқин келажакда ҳеч қаерга кетмаслигига 100% ишонч билдирилмоқда. «Реал» президенти Флорентино Перес шахсан Мюнхен клуби раҳбариятини жорий йилда франциялик юлдузни жамоага олиб келишга уринмаслигига ишонтирган. Шунингдек, футболчи ва унинг вакиллари немис гранди раҳбариятига ҳамкорликни давом эттириш истагида эканликларини билдиришган.

Айни пайтда Олисе «Бавария»га «Реал»нинг таклифини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилмаган. Шунга қарамай, манбанинг қўшимча қилишича, Мюнхенда Мадрид клуби узоқ муддатли истиқболда Майклни харид қилиш учун барча имкониятларга эга эканини яхши тушунишади.

Киритилди: 19:34, 17.07.2026.
Ўқилди: 1240 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик