Суперлигада мавсумнинг иккинчи қисми стартидан аввал «Динамо» жамоаси селекция жараёнини давом эттирмоқда.
Ёзги трансфер ойнасида «Динамо» клуби Артём Радаев билан шартнома имзолаганини маълум қиламиз. Россиялик 21 ёшли ҳимоячи Самаранинг «Крилья Советов» клубидан самарқандликлар сафига келиб қўшилди ва 2026 йилги мавсум якунига қадар «Динамо» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Шунингдек, «Динамо» ёзги трансфер ойнасида клуби Молдова миллий жамоаси ҳимоячиси Михаил Штефан билан шартнома имзолаганини маълум қилди. 24 ёшли марказий ҳимоячи билан мавсум якунига қадар шартнома имзоланди. Штефан жамоа сафига эркин агент сифатида қўшилди.
Молдовалик ҳимоячи сўнгги йилларда Молдова чемпионати етакчиларидан бири «Зимбру» клуби шарафини ҳимоя қилган ва июн ойи якунида жамоани эркин агент сифатида тарк этиб, «Динамо» ўйинчисига айланди. У "Динамо" сафида 3-рақамда ҳаракат қилади.













