Зинедин Зиданнинг Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозимига номзоди Франция футбол федерацияси раҳбарияти томонидан танланган ажойиб вариант ҳисобланади. Бу қарорни терма жамоа собиқ ярим ҳимоячиси, Зиданнинг жамоадаги шериги ва жаҳон чемпиони Эммануэль Пети юқори баҳолади.
Экспертнинг сўзларига кўра, Зидан жамоада намунали интизомни ўрнатишга ёрдам берадиган кучли харизмага эга.
«У нимагаки қўл урмасин, олтинга айланади. У кўп гапирадиганлардан эмас, лекин гапирганда футболчиларнинг онгига таъсир ўтказа олади», — деди Пети RMC Sport билан суҳбатда.
Аввалроқ, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Англияга қарши кечадиган учинчи ўрин учун баҳс Дидье Дешамнинг бош мураббий сифатидаги сўнгги ўйини бўлиши хабар қилинган эди. Унинг қўл остида «уч ранглилар» Россиядаги мундиалда ғолиб чиқишган ва тўрт йил ўтиб Қатарда кумуш медалларни қўлга киритишганди.













