Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Алиадьер: «Мбаппе «Олтин тўп» курашидан чиқиб кетди»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Жереми Алиадьер Килиан Мбаппенинг «Олтин тўп» учун курашдаги имкониятлари ҳақида ўз фикрини билдирди.

Франциялик ҳужумчи турнирда 8 та гол уриб, жамоаси билан ярим финалгача етиб борган бўлса-да, Испаниядан учралган мағлубият уни халқаро миқёсдаги асосий совринни қўлга киритиш имкониятидан маҳрум қилди. Алиадьернинг фикрича, мавсум давомида жамоавий совринларнинг йўқлиги мукофот соҳибини аниқлашда ҳал қилувчи омил бўлади.

«Ҳа, ўйлайманки, шундай бўлади. Агар у «Реал» билан ғалабаларга бой фантастик йилни ўтказганида, «Олтин тўп»га даъвогарлик қилиши мумкин эди. Аммо клуб миқёсидаги совринларсиз ҳаммаси қийинлашади», — дея Алиадьернинг сўзларини келтиради Goal.

«Индивидуал жиҳатдан бу фантастик йил бўлди, лекин афсуски, совринларсиз. Биз «Олтин тўп» қоидаларини биламиз: Чемпионлар лигаси, жаҳон чемпионати ёки Еврода ғалаба қозониш керак», — дея қўшимча қилди эксперт.

Алиадьер энди Лионель Мессини ушбу мукофот учун асосий даъвогар деб ҳисобламоқда.

«Агар Месси яна жаҳон чемпионатида ғалаба қозонса, барча унинг ёши ва турнирда кўрсатган ўйинидан ҳайратда қолади. Одамлар унинг МЛСда «Интер Майами» сафида тўп тепишини ҳам унутиб юборишади», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Месси сўнгги (саккизинчи) марта 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган ЖЧдаги ғалабадан сўнг «Олтин тўп» соҳиби бўлган эди.

Киритилди: 09:15, 18.07.2026.
Ўқилди: 861 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик