Лондоннинг «Арсенал» клуби Вильям Салибанинг жароҳатидан сўнг янги марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Миш-мишларга кўра, жарроҳлик амалиётини ўтказган франциялик футболчи жорий календар йилида бошқа майдонга тушмаслиги мумкин.
Манбага кўра, «Арсенал» раҳбарияти Салибанинг узоқ муддатга сафдан чиққанидан шокда. Клуб аллақачон ўринбосар излаш бўйича фаол иш олиб бормоқда ва «Астон Вилла» ҳимоячиси Эзри Консани кўриб чиқмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Конса барча клуб мусобақаларида 48 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
28 ёшли англиялик футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.













