Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Надаль Испания терма жамоасига омад тилади ва ЖЧ–2010 ғалабасидан архив суратларини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Катта дубулға» туркуми мусобақаларининг 22 карра ғолиби, жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси Рафаэль Надаль ЖЧ–2026 финали олдидан Испания терма жамоасини қўллаб-қувватлади. 19 июль куни испанлар ҳал қилувчи баҳсда Аргентинага қарши майдонга тушади.

«Футбол болалигимдан буён энг катта иштиёқларимдан бири бўлиб келган. Мен доимо футбол ўйнашдан, учрашувларни томоша қилишдан ва терма жамоамизни қўллаб-қувватлашдан завқ олганман.

2010 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида бошдан кечирган ҳис-туйғуларимни ҳали ҳам эслайман. Бу хотиралар ҳеч қачон унутилмайди!

Эртага эса Аргентинага қарши яна бир тарихий ўйиндан баҳра олиш имкониятига эгамиз. Мен Аргентина терма жамоасини жуда ҳурмат қиламан ва унга қойил қоламан. Омад сенга, жамоам! Олға, Испания!» — деб ёзди Надаль.

У архив суратлари билан бўлишди. Улар орасида теннисчининг болаликда футбол тўпи билан тушган фотосуратлари, шунингдек, Испаниянинг 2010 йил Жанубий Африкада ўтказилган жаҳон чемпионати финалида Нидерландияни мағлуб этганидан кейин олинган кадрлар ҳам ўрин олган.

Манба: championat.com
Киритилди: 19:08, 18.07.2026.
Ўқилди: 746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик