Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

«ПСЖ» Барколани сотишига ишончи комил

Баҳо:
+ | -

Қанот ҳужумчиси Брэдли Баркола катта эҳтимол билан шу ёзда жамоани тарк этади.

Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, парижликлар ўз футболчисини камида 70 миллион еврога сотишларига ишонишмоқда. Французнинг хизматлари аллақачон «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» клубларига таклиф қилинган. Бироқ айни дамда Баркола учун курашда «Бавария» фаворит бўлиб турибди.

2025/26 йилги мавсумда вингер барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди. Бундан ташқари, 23 ёшли француз ўз ҳисобига еттита голли узатмани ёздириб қўйган.

Барколанинг Франция чемпиони билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 15:14, 19.07.2026.
Ўқилди: 724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик