ФИФА Френки де Йонгнинг жароҳати учун «Барселона» клубига товон пули тўлайди.
Хабар қилинишича, Нидерландия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг жароҳати сабаб сафдан чиқиши 4-6 ойни ташкил этади. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) клубларни ҳимоя қилиш дастури доирасида юзага келган ушбу вазият учун Каталония клубига камида 2 миллион евро миқдорида маблағ тўлаб беради.
Қайд этилишича, футболчи жароҳатни терма жамоанинг расмий учрашуви вақтида олгани сабабли, ФИФА унинг тикланиш даври учун клубга молиявий компенсация ажратишга мажбур. Расмий тўловлар жорий йилнинг 28 июлидан бошланиши кутилмоқда.













