Хорватиялик тажрибали ярим ҳимоячи Иван Перишич Миланнинг «Интер» клубига қайтиш истагида эканини билдирди.
Tuttosport нашрининг хабар беришича, 37 ёшли футболчи собиқ жамоасидан таклиф тушган тақдирда, ҳозирги клуби ПСВ раҳбариятидан ўзини қўйиб юборишни сўрамоқчи. Ушбу трансферни Кристиан Киву ҳам маъқуллаган.
Бироқ мазкур ўтишга «Интер»нинг янги эгалари — Oaktree компанияси раҳбарияти тўсқинлик қилиши мумкин. Сабаби клуб хўжайинлари таркибга ёши катта футболчиларни жалб этиш тарафдори эмас.
Қайд этилишича, Перишичнинг ўзи ҳамон юқори даражада тўп суришга, хоҳ асосий таркибда, хоҳ захирадан майдонга тушиб жамоага ёрдам беришга ҳамда ёш футболчиларга ўрнак бўлишга қодир эканига ишончи комил.













