Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

"Барселона" Хулиан Альваресни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби "Атлетико Мадрид" раҳбариятининг рад жавобларига қарамай, аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альваресни қўлга киритишга ишонмоқда.

SPORT нашрининг хабар беришича, "каталонияликлар" Мадрид клуби бош ижрочи директори Мигель Анхель Хиль Мариннинг футболчи сотилмаслиги ҳақидаги баёнотларини якуний қарор эмас, балки музокаралар стратегиясининг бир қисми сифатида баҳоламоқда.

Клуб спорт директори Деку ва бош мураббий Ханси Флик 26 ёшли ҳужумчини Роберт Левандовскининг ўрнига энг муносиб номзод деб ҳисобламоқда ва ушбу трансферни устувор вазифа сифатида кўрмоқда. Ханси Флик аргентиналик футболчи Ламин Ямал билан биргаликда жамоанинг узоқ муддатли асосий ҳужумчисига айланиши мумкинлигига ишончи комил.

Қайд этилишича, "Барселона" футболчи учун кимошди савдосига киришмоқчи эмас, бироқ вазият ўзгарса, яхшиланган таклиф билан чиқиши мумкин. Шунингдек, трансфернинг амалга ошишида Альвареснинг ўзи Мадрид клубини тарк этиш истагини билдириши ҳал қилувчи рол ўйнаши кутилмоқда.

Киритилди: 19:33, 19.07.2026.
Ўқилди: 1886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик