2026-йилги Жаҳон чемпионати финалида Испанияга қарши 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг Аргентина терма жамоасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида жамоа сардори Лионель Месси ҳақида пост эълон қилинди.
39 ёшли футболчи кумуш медални қабул қилиб олганидан кейин мухлислар қаршисида кўз ёшларини тийиб туролмади.
"Сенинг кўз ёшларинг бизнинг кўз ёшларимиз, сардор.
Сен бизга ҳаётимиздаги энг ёрқин онларни бердинг. Фидойилигинг, сеҳринг ва сўнгги сониягача ўзингни бағишлаганинг учун раҳмат.
Биз сени абадий севамиз, Лео!", дейилади Аргентина терма жамоасининг расмий аккаунтида.
Лионель Месси 2026-йилги Жаҳон чемпионати баҳсларида жами 5 марта учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У мундиал давомида 8та гол киритиб, 4та ассист қайд этди.













