Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

"Барса" Фоденни сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоден фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Экрем Конурнинг хабарига кўра, инглиз футболчисини сотиб олишга «Барселона» қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби хавбекнинг «Манчестер Сити»даги ноаниқ келажагини уни арзонроқ нархга қўлга киритиш имконияти сифатида кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, футболчига «Милан» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Таъкидланишича, 2025 йилда «шаҳарликлар» Фоденни 130 миллион еврога «Ан-Наср»га сотишдан бош тортган эди.

Фил Фоден «Манчестер Сити» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи «шаҳарликлар» сафида барча турнирларда 50 та ўйин ўтказиб, ўнта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:04, 20.07.2026.
Ўқилди: 2299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик