Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Манба: Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси миллий жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда X ижтимоий тармоғида журналист Эрнан Кастильо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати финали олдидан кийиниш хонасида жамоадошларига ҳиссиётларга бой нутқ сўзлаган ва ушбу учрашув унинг «албиселесте» сафидаги сўнгги ўйини бўлишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоаси қўшимча вақтда Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Месси 2026 йилги мундиалда 8 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, мусобақа давомида у энг нуфузли миллий жамоалар турнири тарихида 20 голлик маррани биринчи бўлиб забт этди, турнир тарихидаги энг яхши ассистент ва энг кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида ҳам рекорд ўрнатди.

Айни пайтда Мессининг терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳақида Аргентина футбол ассоциацияси томонидан расмий баёнот берилгани йўқ. Шу боис ушбу маълумот ҳозирча журналист Эрнан Кастильо келтирган манбага асосланган хабар ҳисобланади.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:09, 21.07.2026.
Ўқилди: 1089 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик