Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва у билан бирга катта миқдордаги пул мукофоти ҳам қўлга киритилди. Испаниянинг AS газетасига кўра, бу 44 миллион еврони ташкил этади. Бироқ, бу фақат соф мукофот унга дунёнинг энг нуфузли футбол турнирида ғалаба қозониш билан боғлиқ турли ҳомийлик ва бонуслар киритилмаган.
Гап Испания терма жамоасини қўллаб-қувватлайдиган камида 35 хил компания ҳақида кетмоқда. Улар орасида Ebro ва Movistar каби таниқли брендлар бор, Adidasни гапирмаса ҳам бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Испания Жаҳон чемпионати финалида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.













