Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Сантуш Бернарду Силванинг «Реал»даги муваффақиятига ишонади

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фернанду Сантуш «Реал»нинг янги аъзоси Бернарду Силва жамоа етакчиларидан бирига айланишига ишонч билдирди.

«Унинг футболчи сифатида қанчалик иқтидорли эканини ҳамма билади. Бернарду футболни дунёдаги жуда кам сонли ўйинчилар тушуна оладиган даражада англайди. Инсон сифатида эса у бундан кам эмас — эътиборли, одобли ва ҳамиша ёрдамга тайёр.

Ишончим комилки, «Реал» мухлислари Бернарду Силвани яхши кўриб қолишади. У уларни ранжитмайди ва билдирилган ишончни оқлайди. У ажойиб ўйинчи ва буни Мадридда албатта исботлайди», — деди Сантуш Diario AS нашрига берган интервьюсида.

Сўнгги 9 йил давомида Бернарду Силва «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилди ва клубни эркин агент сифатида тарк этди.

Киритилди: 16:00, 21.07.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик