Дарвозабон Жеймс Траффорд клубдаги манзилини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда TeamTalk ёзмоқда.
Футболчининг хизматларига тўртта клуб қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, Траффорд билан шартнома имзолашни «Астон Вилла», «Тоттенхэм», «Ньюкасл» ва «Лидс» клублари исташмоқда.
Таъкидланишича, «товуслар» Жеймс Траффорднинг трансфер суммасини тўлашга қодир. Аммо маош масаласида муаммолар юзага келиши мумкин.













