Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Расман: Морган Рожерс — «Челси» футболчиси!

Баҳо:
+3 | -

«Челси» «Астон Вилла» ҳужумчиси Морган Рожерснинг трансфери расман эълон қилинди. Тегишли хабар клуб расмий сайтида эълон қилинди.

23 ёшли футболчи янги клуб билан 2033 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

«Мен жуда хурсандман. Менинг учун «Челси» — Лондоннинг энг йирик жамоаси ва мен болалигимдан ҳайратда бўлган клуб. Мени янги мураббийнинг лойиҳаси, бу ерда тўпланган таркиб ва клуб ҳаракатланаётган йўналиш илҳомлантиради. Айнан шунинг учун мен бу ердаман ва ишни бошлашни орзиқиб кутяпман», — деди Рожерс.

«Астон Вилла» сафида тўп сурган вақтида форвард 125 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол ва 29 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ўтган мавсумда у Европа Лигаси ғолибига айланган.

Роджерснинг ҳисобида Англия терма жамоаси сафида 22 та ўйин ва 1 та гол бор. Transfermarkt маълумотларига кўра, трансфер суммаси 137,3 миллион еврони ташкил қилган.

Киритилди: 09:49, 22.07.2026.
Ўқилди: 664 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик