Испания футбол Федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнте билан шартномани узайтирмоқчи.
Ас нашрининг хабар беришича, шартномани яна икки йилга — Испания, Португалия ва Марокашда бўлиб ўтадиган 2030-йилги Жаҳон чемпионатига қадар узайтириш режалаштирилмоқда.
Испанияни Евро-2024 ва Жаҳон чемпионати—2026 да ғалабага олиб келган 65 ёшли мураббийнинг амалдаги шартномаси 2028-йилги Европа чемпионати тугагунига қадар амал қилади.
Федерация президенти Рафаэл Лузан Испания терма жамоасини 2030-йилги турнирга айнан Луис де ла Фуэнте тайёрлаши кераклигини таъкидламоқда.
Шартномани узайтириш чоғида унинг шартлари ҳам қайта кўриб чиқилади, бу де ла Фуэнтенинг маоши ошишини англатади.
Музокаралар ёз охирида бошланиши кутилмоқда.













