«Бетис» вингери Абде Эззалзули «Ньюкасл»нинг қизиқишлари доирасида қолмоқда. Бу ҳақда Estadio Deportivo хабар бермоқда.
«Астон Вилла» марокашлик футболчи учун 60 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашдан бош тортганидан сўнг, «қарғалар»нинг уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятлари ортди.
Ўтган мавсум охиридаёқ «Ньюкасл» скаутлари шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган футболчини синчковлик билан кузатишган эди, бироқ иш ҳозирча аниқ таклифгача етиб бормаган.
Олдинроқ «Бетис» президенти Анхель Аро клуб футболчини сақлаб қолишни истаётганига қарамай, унинг сотувини кўриб чиқишга тайёрлигини шаъма қилган эди. Футболчи АПЛ клублари томонидан бўлаётган қизиқиш фонида инглиз тилини ўрганишни бошлаб юборган.
Ўтган мавсумда Эззалзули «Бетис»нинг асосий ўйинчиларидан бири бўлди — у 43 та ўйинда 13 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Унинг кейинги трансферидан тушадиган маблағнинг 20 фоизи «Барселона»га тегади.













