Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Оксана Чусовитина: “Ўзбекистонда Олимпиада ғолибларига Россияга қараганда кўпроқ пул тўлашади”

Баҳо:
+ | -

Гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Россиянинг Championat.com сайтига берган интервьюсида Ўзбекистонда спорт қандай ривожланаётгани ҳақида гапирди.

“Ўзбекистонда ҳозир Россияга қараганда кўпроқ пул тўлашади. Сизларда Олимпиада совриндорларига машина берилади, бизда эса коттеж ва квартира совға қилинади. Ҳозир спортни ривожлантириш учун катта ҳажмдаги иш амалга ошириляпти. Агар умидли спортчи кўриниб қолса, яхши натижага эришиш учун унга барча шароитлар яратиб берилади: хорижий мутахассислар олиб келинади ва чет элдаги ўқув-машғулот йиғинлари молиялаштирилади.

Шунга яраша натижалар ҳам қўлга киритиляпти! Оғир атлетикачилар, боксчилар ва курашчилар Олимпиадада медалларни эгаллашни бошладилар. Буларнинг барчаси спортимизга киритилаётган инвестиция натижасидир.

Бокс ва кураш бизнинг спортимиз. Аммо гимнастика бироз орқада қолмоқда, чунки бу мусулмонларга хос спорт эмас. Футбол? Биз хурсанд бўлдик ва жамоамизни қўллаб-қувватладик. Улар 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида очко тўплай олмагани катта муаммо эмас. Бундай турнирлар ҳали кўп бўлади! Келаси сафар улар, албатта, гуруҳдан кейинг босқичга чиқадилар!” – деди Чусовитина Чампионат мухбири билан суҳбатда.

Киритилди: 17:45, 22.07.2026.
Ўқилди: 1235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик