Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Саудия клуби Рафинья трансферидан воз кечди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Рафинья Диас «Ал-Ҳилол»га ўтмайди. Саудия Арабистони клуби «Вест Хэм» аъзоси Крисенсио Саммервиллни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди, шу сабабли «кўк-анорранглилар» юлдузи учун кечаётган курашдан чиқди, деб хабар беради Diario Sport. Бундан ташқари, аввалроқ бразилиялик футболчининг ўзи ҳам «Ал-Ҳилол» таклифини рад этган эди.

Рафиньянинг ҳозирги нархи Transfermarkt портали томонидан 70 миллион еврога баҳоланмоқда. 29 ёшли футболчининг Каталония гранди билан меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Рафинья Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида ўтказилган 33 та ўйинда 21 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 12:40, 23.07.2026.
Ўқилди: 449 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик