Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

«Ювентус» Лои Опенданинг трансферини кейинга қолдирди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» шу ёзда Лои Опендани қўйиб юборишга тайёр, аммо жамоага таркибдаги кадрлар муаммоси халақит бермоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, футболчи Лучано Спаллеттининг узоқ муддатли режаларига кирмайди. Ўйинчига бир нечта клублар, жумладан «Лион» ва «Ланс» қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ даъвогарлар орасида «Монако», «Ренн» ва Англиянинг «Ковентри» клублари ҳам тилга олинган эди.

«Ювентус» раҳбарияти ҳозирча ҳужумчининг кетишига рухсат беришга тайёр эмас. Душан Влахович эркин агент сифатида кетганидан сўнг Спаллетти ихтиёрида фақат бир нечта ҳужумчи қолди: Джонатан Дэвид, Аркадиуш Милик, Опенда ва янги келган Жефф Эхатор.

Эхатор мавсумолди илк ўртоқлик ўйинида жароҳат олди, Дэвид эса ЖЧ-2026 иштирокидан сўнг ҳамон таътилда. Турин клуби харидорлар тайёр бўлишига қарамай, бельгиялик футболчининг эҳтимолий трансферини камида бир ҳафтага суришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 13:51, 23.07.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик