Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

UFC. Арман Царукян навбатдаги жангини Чарльз Оливейрага қарши ўтказади

Баҳо:
+ | -

Арманистон ва Россия шарафини ҳимоя қилувчи, енгил вазнда UFC рейтингининг иккинчи рақамли жангчиси Арман Царукян навбатдаги жангини енгил вазнда собиқ UFC чемпиони ва BMF камари соҳиби Чарльз Оливейрага қарши ўтказади. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Red Fury MMA аккаунти хабар берди.

Спортчилар учун бу реванш жанги бўлади. Улар ўртасидаги илк баҳс 2024 йил 13 апрелда бўлиб ўтган ва унда Царукян ҳакамларнинг бўлинган қарори билан ғалаба қозонган эди.

Арман Царукян 29 ёшда. Россиялик ва арманистонлик жангчининг ММАдаги профессионал рекорд ҳисобида 23 та ғалаба (15 таси муддатидан олдин) ва 3 та мағлубият бор. «Ахалкалакец» лақабли жангчи аралаш яккакурашлардаги профессионал фаолиятини 2015 йилнинг сентябрида бошлаган ва 2019 йилнинг апрелидан бери UFC билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. У эркин кураш ва ММА бўйича спорт устаси ҳисобланади.

Киритилди: 19:34, 23.07.2026.
Ўқилди: 541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик