«Наполи» спорт директори Жованни Манна Кевин де Брюйне шу ёзда клубни тарк этмаслигини маълум қилди. Бельгиялик футболчининг баъзи интервьюлари Неаполь клубида салбий кутиб олинган ва бу унинг кетгиси келаётгани ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлган эди.
«Де Брюйне ҳеч нарсани ҳал қилиши шарт эмас. У «Наполи» ўйинчиси, унинг амалдаги шартномаси бор ва у лойиҳамизнинг бир қисми бўлиб қолмоқда. Уни мавсумга тайёргарлик йиғинида кутяпмиз. Унинг баъзи гаплари бизга ёқмади, лекин ҳеч қандай муаммо йўқ. Кевин «Наполи» футболчиси бўлиб қолади ва бошқалар қатори мураббий қўл остида машғулот ўтказади», — дейди Маннанинг сўзларини Football Italia.
Ёзда «Наполи»да бош мураббий ўзгарди. Антонио Конте ўрнини Массимилиано Аллегри эгаллади.













