Италия футбол федерацияси маслаҳатчиси Леонардо маҳаллий футболда муваффақиятга эришиш учун нималарни ўзгартириш кераклиги ҳақида ўз фикрини билдирди. «Скуадра адзурра» кетма-кет 3 та жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди.
Леонардо итальян футболи футболчиларнинг техник тайёргарлиги бўйича ортда қолаётганини таъкидлади.
«Биз ёш футболчиларга кўпроқ эркинлик беришимиз керак. Ҳамма нарса тайёргарлик методикасига бориб тақалади. Бош мураббийга келсак, бизга умумий футбол қарашларимизни баҳам кўрадиган мутахассис керак. Жуда турли хилдаги мураббийлар муваффақиятли бўлиши мумкин, аммо бош мураббий ва спорт раҳбарияти ўртасида тўлиқ ўзаро тушуниш бўлиши шарт», — деди мутахассис Федерация сайтига.
«Бизнинг мақсадимиз — сингдирилган ягона футбол философиясини барча даражаларда: миллий терма жамоадан тортиб ёшлар жамоаларигача намоён этишдир», — дея қўшимча қилди у.
Хосеп Гвардиола Италия терма жамоасида ишлашдан бош тортганидан сўнг, маҳаллий ОАВ Андреа Пирлони бош мураббийликка асосий даъвогар сифатида тилга олмоқда.













