Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ли Кан Иннинг трансфери ҳақидаги миш-мишлар фонида «Атлетико» футболкалари савдоси кескин ошди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби футболкалари савдоси кореялик ярим ҳимоячи Ли Кан Иннинг «ПСЖ»дан ўтиши ҳақидаги миш-мишлар фонида кескин ошди. Marca нашрининг хабар беришича, фақатгина барча ҳужжатларнинг якуний тайёрланиши трансфернинг расмий эълонини кечиктирмоқда.

Манба бераётган маълумотларга кўра, Ли Кан Ин бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин тиббий кўрикдан ўтиб бўлган. Унинг «Атлетико» билан шартнома шартлари, шу жумладан бу ҳолатда муҳим роль ўйнайдиган имиж ҳуқуқларидан фойдаланишнинг майда тафсилотлари тўлиқ келишиб олинган.

Хабар қилинишича, «Атлетико»нинг клуб атрибутикаси савдоси Жанубий Кореяда ҳам, Мадридда ҳам кескин ошган. Мадриддаги клуб дўконларига янги футболчи қайси рақамда ўйнаши билан қизиқиб келаётган харидорлар оқими узилмаяпти.

Киритилди: 16:04, 24.07.2026.
Ўқилди: 1038 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик