Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Астон Вилла» Жексон трансфери бўйича «Челси» билан музокараларни бошлади

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Астон Вилла» клуби «Челси» ҳужумчиси Николас Жексонни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

«Астон Вилла» Николас Жексонни сотиб олиш бўйича «Челси» билан музокараларни бошлади. Унаи Эмери уни «Вильярреал»да бирга ишлаган даврлариданоқ юқори баҳолайди ва юқори маоши ҳамда «Челси» сўраётган қиммат трансфер суммасига қарамай, таркибида кўришни хоҳлайди», — деб ёзди Скира.

25 ёшли Николас Жексон ўтган мавсумни ижара асосида Германиянинг «Бавария» клубида ўтказди. Transfermarkt портали сенегаллик ҳужумчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. ЖЧ-2026 мусобақасида Жексон тўртта ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Киритилди: 16:47, 24.07.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик