Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Тайсон Фьюри: «Умид қиламанки, Англия терма жамоаси мен ўлишимдан олдин футбол бўйича ЖЧда ғолиб чиқади»

Баҳо:
+ | -

Супероғир вазн тоифасида WBC, WBO, IBO, WBA Super, The Ring ва IBF йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони, британчалик Тайсон Фьюри (35-2-1, 24 KO) Англия терма жамоаси у дунёдан ўтгунига қадар футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлишига умид билдирди.

«Шунчаки, мен ўлишимдан олдин улар яна бир бор жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишларига умид қиламан. Мен буни ҳеч қачон кўрмаганман. Бу ҳодиса 1966 йилда содир бўлган, мен эса 1988 йилда туғилганман. Биз ўз ҳаётимиз давомида буни кўра оламизми-йўқми, қизиқ. Бунга ишончим комил эмас. Охирги бир нечта уринишларда бунга жуда яқин келгандик, шундай эмасми? Учинчи ва тўртчи ўринлар. Бу ҳам ёмон эмас. Лекин шоҳсупанинг энг юқори поғонасида маррани забт этиш жуда ажойиб бўларди», — деди Фьюри Sport.ua порталига берган интервьюсида.

Киритилди: 16:49, 24.07.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик