Италиянинг «Милан» клуби ўз академияси тарбияланувчилари Кристиан Комотто ва Франческо Камарда билан амалдаги шартномаларни узайтирганини расман эълон қилди.
Иккала ёш футболчи ҳам «россонери»лар билан 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги узоқ муддатли битимга имзо чекишди.
Маълумот учун, ўтган мавсумни ёш истеъдодлар бошқа жамоаларда ижара асосида ўтказишган эди. Камарда «Лечче» сафида тўп сурган бўлса, Комотто «Специя» таркибида катталар футболидаги тажрибасини орттирди.













