Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Барселона» Ромеронинг вазиятини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Лондон клубини тарк этишни истаётган «Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда. Аргентиналик футболчи агар «шпорлар» билан келишувга эришса, шу ёзда жамоадан кетади. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, «Тоттенхэм» Ромерони 50 миллион еврога баҳоламоқда — бу сумма «Барселона» учун муаммога айланиши мумкин. Ҳимоячининг атрофидагилар «Интер» билан ҳам музокаралар олиб бормоқда. Аргентиналикнинг ўзи «Тоттенхэм»га ўтгунига қадар ўйнаган Италия чемпионатига қайтишга тайёр.

Ўтган мавсумда Ромеро барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 19:25, 24.07.2026.
Ўқилди: 618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик