Лондоннинг «Арсенал» клуби мудофаа чизиғини кучайтириш учун истиқболли футболчиларни кузатишда давом этмоқда.
Tаниқли инсайдер ва журналист Сэми Мокбелнинг (Daily Mail / BBC) хабар беришича, «Комо» клубига тегишли бўлган ёш марказий ҳимоячи Ҳакобо Рамон «канонирлар»нинг трансфер шорт-листига киритилган.
Лондонликлар скаутлари 21 ёшли испаниялик ҳимоячининг иқтидори ва ўйин услубини юқори баҳоламоқда ва ушбу трансферни ёзги ойна ёпилгунига қадар амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда. Ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бошланганича йўқ.













