Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Ювентус» «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубин бўйича сўров юборди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» икки нафар дарвозабонга — «Бенфика» посбони Анатолий Трубин ва «Парма» ўйинчиси Дзион Судзукига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Турин клуби иккала футболчи бўйича ҳам ахборот сўраган. Шу билан бирга, «Астон Вилла»да тўп сурадиган ва Аргентина терма жамоаси таркибида ЖЧ ғолиби бўлган Эмилиано Мартинес ушбу позицияни кучайтириш учун асосий номзод бўлиб қолмоқда. Аммо ҳозиргача клублар эҳтимолий трансфер бўйича келишувга эриша олишмаган.

Трубин 2023 йилнинг ёзида «Шахтёр»дан 10 миллион евро эвазига «Бенфика»га ўтган эди. Унинг Португалия клуби билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, Transfermarkt портали украиналик дарвозабоннинг қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:59, 25.07.2026.
Ўқилди: 521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик