Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Камп Ноу»даги реконструкция ишларида қурувчи ҳалок бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Камп Ноу» стадионини реконструкция қилиш вақтида ҳалок бўлган 54 ёшли ишчининг оиласига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Бахтсиз ҳодиса жума куни қурилиш ишлари жараёнида юз берган. Cadena SER нашрининг расман тасдиқланмаган маълумотларига кўра, эркак бўёқчилик ишларини бажараётган бўлган ва кўтариш платформасида турган вақтида қурилиш тўсини билан тўқнашиб кетган.

«Барселона» «Камп Ноу» реконструкцияси чоғида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ишчининг ҳалок бўлганидан чуқур афсусда», — дейилади клуб баёнотида.

Каталонияликлар президенти Жоан Лапорта ҳалок бўлган ишчининг оиласига шахсан ҳамдардлик билдирди ва клуб томонидан барча зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Ҳодиса юзасидан Каталония полицияси ва минтақавий Бизнес ва меҳнат департаменти суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу 2023 йилда реконструкция ишлари бошланганидан бери иншоотда қайд этилган илк ўлим ҳолатидир.

Киритилди: 10:08, 26.07.2026.
Ўқилди: 467 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик