Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Ливерпуль» Мамардашвилини ижарага бериб юбормоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» Алиссон Бекерни жамоада сақлаб қалишга қарор қилгач, Георгий Мамардашвилини кейинги мавсум учун ижарага бериб юборишни режалаштирмоқда.

TEAMtalk хабарига кўра, «қизиллар» раҳбарияти Грузия терма жамоасининг 25 ёшли дарвозабони учун аллақачон янги клуб излашни бошлаган.

Олдинроқ «Ювентус» Алиссонга қизиқиш билдирган эди, бироқ «Ливерпуль» уни сотишдан воз кечди ва бразилиялик посбонни янги мавсумда ҳам жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони сифатида қолдиради.

Мамардашвили 2025 йилнинг ёзида «Валенсия»дан 30 миллион евро эвазига «Ливерпуль»га ўтган эди, аммо Алиссонни таркибдан сиқиб чиқара олмади. Ўтган мавсумда у 20 та ўйинда майдонга тушиб (3 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган), 34 та тўп ўтказиб юборди.

Киритилди: 17:04, 26.07.2026.
Ўқилди: 989 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик