Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Италия футбол федерацияси президенти Пирлони терма жамоага тайинлаш жараёнини тўхтатди

Баҳо:
+ | -

Италия футбол федерацияси (FIGC) президенти Жованни Малаго Андреа Пирлони миллий терма жамоа бош мураббийлигига тайинлаш жараёнини вақтинча тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Пирлонинг тайинлови бўйича 27 июль кунига белгиланган барча учрашувлар ўтказилмайди, эрталаб Федерация иштирокида якунланиши керак бўлган ташкилий жараён эса тўхтаб қолган.

Олдинроқ 47 ёшли мутахассис жамоани бошқаришга рози бўлгани ва яқин кунларда шартнома имзоланиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Аммо унинг Россиядаги бизнес алоқалари сабабли номзоди бўйича янги саволлар пайдо бўлди. Пирлонинг ўзи берган баёнотида сиёсатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаб, бу фақат ишчи муносабатлар эканини билдирган.

Май ойининг охирида Пирло Москвада букмекерлик компанияси томонидан ташкил этилган реклама тадбирида қатнашган эди. Мутахассис ушбу ташкилот билан расман ҳамкорлик қилади. Италия терма жамоасидаги лавозимга расман киришгач, ушбу келишув автоматик равишда бекор қилиниши керак эди, бироқ FIGC вазиятни қўшимча равишда ўрганиб чиқишга қарор қилди.

Киритилди: 05:51, 27.07.2026.
Ўқилди: 802 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик