Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

“Бунёдкор” футболчилари 6 ойдан бери маош олмаётгани маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган “Пахтакор”га қарши ўйиндан кейин “Бунёдкор” футболчиси Билол Тошмирзаев футболчилар 6 ойдан бери маош олмаётганини айтиб ўтди.

“Йигитларда руҳий тушкунлик бор. 6 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Масалан, мен йилнинг бошидан бери пул олганим йўқ. Шунга қарамасдан, йигитлар меҳнат қиляпти. Кейинги ўйинларга қандай тайёргарлик кўрамиз, билмадим... 2 ойдан бери сув йўқ. Бу муаммо бир марта айтилди, икки марта айтилди, ҳеч ким қарамаганидан кейин ҳадеб қайтавермаймиз-ку... Раҳбарият ҳамма шароитни кўриб турибди. Улар ҳам қўлидан келганини қиляпти... Билмадим энди нима бўлади... Ҳаммани оиласи бор, 6 ой уйга пул олиб кирмасангиз, улар қаерда кун кўради, тўғрими? Мураббийлар ҳам 5 ойдан бери маош олмаяпти. Улар Европадан келган. Уларни кимдир тушунадими, тушунмайдими, билмайман”, деди Тошмирзаев.

Аввалроқ, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти шу йилдан бошлаб “Насаф”, “Бухоро” ва “Бунёдкор” клубларини молиялаштиришни тўхтатишини маълум қилганди.

“Пахтакор”га қарши кечган учрашувда “Бунёдкор” 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйин давомида трибунадаги мухлислар томонидан “Алиев оут!” деб ёзилган баннер кўтарилди.

Маълумот учун, Мурод Алиев 2023-йилдан бери клуб бош директори вазифасида ишлаб келмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:46, 27.07.2026.
Ўқилди: 530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик