Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Италия терма жамоасини Манчини ёки Мотта бошқариши мумкин, Конте билан музокара ўтказилмади

Баҳо:
+ | -

Италия футбол федерацияси (FIGC) Андреа Пирлони Италия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлашдан воз кечганидан сўнг, воқеалар ривожининг эҳтимолий сценарийлари маълум бўлди.

Аввалроқ «Милан» ва «Ювентус»нинг собиқ футболчиси, дастлабки келишувлар ҳамда FIGC техник директори Паоло Мальдини ва унинг маслаҳатчиси Леонардонинг қўллаб-қувватлашига қарамай, Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлмаслигини маълум қилган эди.

Журналист Жанлука Ди Марцио берган маълумотларга кўра, ҳозирда кейинги ҳаракатларнинг иккита эҳтимолий сценарийси мавжуд.

Биринчи ва ҳозирги вазиятда энг кам эҳтимолга эга бўлгани — Мальдини ва Леонардонинг янги асосий номзоди Тиаго Моттани мураббийликка илгари суриш ҳисобланади.

Бошқа вариант — FIGC президенти Жованни Малаго томонидан илгари сурилаётган Роберто Манчинининг тайинланишидир. Бу ҳолатда Жорджо Кьеллини терма жамоанинг техник директорига айланиши мумкин. Ҳаммаси Мальдинининг истеъфога чиқиш-чиқмаслигига боғлиқ бўлади.

Мураббий Антонио Конте билан ҳеч қандай алоқа бўлмаган, деб таъкидлайди Ди Марцио.

Киритилди: 23:06, 27.07.2026.
Ўқилди: 250 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик