Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Англияда дарвозабонлар жароҳати бўйича янги қоида синовдан ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Англия Футбол ассоциацияси IFAB’дан (Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши) дарвозабонларнинг жароҳати туфайли юзага келадиган вақт йўқотишларини камайтиришга қаратилган тажрибани 2026/27 йилги мавсумда ўтказиш учун рухсат олди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Янги қоида эркаклар ва аёллар профессионал футболида амал қилади. Агар ўйин дарвозабоннинг жароҳати сабабли тўхтатилса, жамоа бош мураббийи майдондаги футболчилардан бирини ташқарига чиқариб туриши керак бўлади. Ушбу футболчи ўйин қайта бошланганидан сўнг камида бир дақиқа ўтибгина майдонга қайта олади.

Агар дарвозабон рақибнинг фоли, бошқа ўйинчи билан тўқнашув натижасида жароҳат олган бўлса ёки унда қон кетиши кузатилса, ушбу тажриба қўлланилмайди.

Киритилди: 05:31, 28.07.2026.
Ўқилди: 348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик