Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Барселона» Касадо учун 40 млн евро олмоқчи. Ярим ҳимоячига Саудия клублари қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Марк Касадонинг эҳтимолий трансфери бўйича ўз талабларини маълум қилди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, Каталония клуби 22 ёшли ярим ҳимоячининг сотувидан тахминан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи. «Блауграна» ўзини қониқтирмаган битта таклифни рад этиб бўлди.

Испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда. Агент Жорже Мендеш ўз мижозига мумкин бўлган вариантлар ҳақида маълум қилган.

Қайд этилишича, «Барса» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболчи билан хайрлашишга тайёр — у жамоанинг ярим ҳимоя чизиғи етарлича шаклланган деб ҳисоблайди.

Ла Лиганинг ўтган мавсумида Касадо 24 та ўйинда майдонга тушиб, ўртача 40 дақиқадан ҳаракат қилган.

Киритилди: 18:31, 28.07.2026.
Ўқилди: 944 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик