Мадриднинг «Атлетико» клуби футболчилари «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресни ўз жамоаларида кўришни хоҳлашмоқда.
Marca хабарига кўра, «матрасчилар»нинг Испания терма жамоасида бирга ўйнаш орқали ҳужумчини яхши биладиган вакиллари уни «кўк-анорранглилар» сафини тарк этиб, Мадридга кўчиб ўтишга кўндиришга ҳаракат қилишмоқда. «Атлетико» ўйинчиларининг фикрича, Ферран уларнинг жамоаси асосий таркибидан мустаҳкам ўрин олиб, маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойига айланиши мумкин.
Торреснинг «Барселона» билан шартномаси келгуси йилнинг ёзида якунига этади. 26 ёшли жаҳон чемпионининг трансфер нархи Transfermarkt портали томонидан 55 миллион еврога баҳоланмоқда.













