Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Ливерпуль» Барколяни 80 млн фунтга баҳоламоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» тез орада Барколя бўйича биринчи таклифни юборади.

Инглиз клуби «ПСЖ» вингерини 80 миллион фунтга баҳоламоқда. 23 ёшли франциялик футболчи мерсисайдликлар учун идеал вариант ҳисобланади, аммо улар ортиқча пул тўлашни исташмаяпти, деб ёзади talkSPORT журналисти Бен Джейкобс.

Парижликлар Чемпионлар Лигасининг икки карра ғолиби бўлган Барколянинг нархи «Манчестер Сити» ва «Челси» мос равишда 116 ва 117 миллион фунт тўлаган Эллиот Андерсон ҳамда Морган Роджерсдан қимматроқ туриши керак деб ҳисоблашади. «ПСЖ» ўз ўйинчисини 170 миллион еврога (145 миллион фунт) баҳоламоқда.

Қайд этилишича, «қизиллар» Барколя билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Ўтган мавсумда Брэдли Лига 1 да 29 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 18:09, 29.07.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик