Маурисио Почеттино АҚШ эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимида янги шартнома имзолаш бўйича музокаралар ўтказмоқда.
Почеттино 2024 йилнинг сентябрь ойида ЖЧ-2026 якунига қадар мўлжалланган шартнома асосида тайинланган эди. Мураббий мусобақа мезбонларини ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига (1/16 финал) олиб чиқди ва плей-офф йўлланмасини таъминлади.
Sky Sports News маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда у клуб футболига қайтишни режалаштирмаяпти. Ҳозирда Почеттинони АҚШ терма жамоаси рулида 2030 йилги Жаҳон чемпионатига қадар сақлаб қолишни кўзда тутувчи шартномани узайтириш бўйича музокаралар кечмоқда.













