«Бавария» спорт директори Макс Эберль Мюнхен клуби бу ёзда бошқа трансферларни амалга оширмаслигини айтди.
«Бу ёзда «Бавария»нинг трансферлари ҳақидаги миш-мишларни ўқиганимда ҳар сафар жилмайиб қўярдим. Биз кампаниямизни жуда тез якунладик — Натаниэль Браун ва Исмаэль Сайбари билан шартнома имзоладик. Мен трансфер кампаниясини якунлаганимиз ҳаммага аниқ бўлди деб ўйлагандим. Клубимиз билан қайси номларни боғлашганини кўриб жилмаймасдан илож йўқ эди. Бу миш-мишларда заррача ҳақиқат йўқ», — деди Эберль матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Натаниэль Браунни «Айнтрахт»дан сотиб олди, Исмаэль Сайбари эса Мюнхен клубига ПСВдан кўчиб ўтди.













