Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Пике: «Улар ҳали ҳам ажойиб футбол кўрсатишга қодир»

Баҳо:
+ | -

Испаниялик собиқ ҳимоячи Жерар Пике ҳужумчилар Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг ЖЧ-2026даги ўйинлари фонида улар ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида фикр билдирди. Пике «Манчестер Юнайтед»да Роналду билан, «Барселона»да эса Месси билан бирга ўйнаган.

«Мен учун Месси ва Роналду сўнгги 15 йил давомида ажойиб ва мутлақо бир-бирига ўхшамайдиган дуэль олиб боришди. Ўйлайманки, бу улар фаолиятининг сўнгги йиллари, аммо ушбу Жаҳон чемпионатида улар ҳали ҳам жуда юқори даражадаги футбол кўрсатишга қодир эканини кўрдик», — дейди Пикенинг сўзларини ESPN.

41 ёшли Роналду олтита турли Жаҳон чемпионатида гол урган дунёдаги илк футболчига айланди. У Португалия терма жамоаси билан 1/8 финалгача етиб борди ва у ерда бўлажак Жаҳон чемпиони Испанияга имкониятни бой берди (0:1).

39 ёшли Месси ЖЧ тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган эди, аммо турнир давомида бу унвонни франциялик Килиан Мбаппега топширди. Шунга қарамай, Месси Жаҳон чемпионатлари тарихида энг яхши ассистент, энг кўп ғалаба қозонган (29) ва энг кўп ўйин ўтказган (34) футболчи сифатида қолмоқда.

Киритилди: 20:09, 29.07.2026.
Ўқилди: 813 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик