"Милан" ҳимоячиси Фикайо Томори Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Журналист Жеймс Уатланднинг сўзларига кўра, "Ливерпуль" футболчини сотиб олишга қизиқмоқда. "Қизиллар" унинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Ньюкасл" ҳам Томори учун курашмоқда.
Фикайо Томори 2021 йилда "Челси"дан "Милан"га 28 миллион евро эвазига қўшилган. Унинг "Милан" клуби билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Ўтган мавсумда инглиз футболчиси "россонерлар" сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt Томорининг қийматини 17 миллион еврога баҳоламоқда.













