Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Ўзбекистон 2027-йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қитъа футболига оид бир қатор муҳим қарорлар тасдиқланди. Унга кўра, 2027-йилги U-17 Осиё кубоги Ўзбекистонда бўлиб ўтиши белгиланди. Бу ҳақида ЎФА хабар қилди.

Шунингдек, 2029-йилги U-17 Осиё кубоги Саудия Арабистонида ўтказилиши белгиланди.

Йиғилишда яна бир муҳим масала — 2028-йилги U-23 Осиё кубоги мезбони ҳам аниқланди. Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига Осиё саралаши вазифасини бажарадиган ушбу мусобақага Япония мезбонлик қилади.

Бундан ташқари, ОФК Ижроия қўмитаси қитъа клублар мусобақалари ва ёшлар турнирлари регламентига оид қатор ўзгаришларни ҳам тасдиқлади.

Хусусан, 2026/27-йилги мавсумдан бошлаб ОФК Элит чемпионлар лигаси мусобақаси янги 32 жамоалик формат асосида ўтказилади ҳамда U-20 Осиё кубоги саралаш тизимига ҳам қатор янгиликлар жорий этилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:59, 30.07.2026.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик