«Манчестер Сити» собиқ голкипери Штефан Ортега фаолиятини Греция чемпионатида давом эттиради. 33 ёшли футболчининг янги жамоаси Пирейнинг «Олимпиакос» клуби бўлди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
Тажрибали германиялик дарвозабоннинг сўнгги клуби «Ноттингем Форест» эди. Ортега жорий йилнинг февраль ойидан бери «ўрмончилар» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. 2025/2026 йилги мавсум якунлангач, Штефан эркин агентга айланди.
Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида дарвозабон «Ноттингем Форест» сафида бор-йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди. У ўз дарвозасидан 4 та тўп олиб чиқди ва 1 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













