«Барселона»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Ла Лиганинг бўлажак мавсумида жамоанинг имкониятлари борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Кўк-анорранглилар» Ханси-Дитер Флик қўл остидаги ҳар иккала мавсумда ҳам Испания чемпионатида ғолиб чиқишган эди.
«Кетма-кет учинчи Ла Лига титулини қўлга киритиш осон бўлмайди. Бизни мураккаб мавсум кутмоқда, аммо агар бирдамликни сақлаб, ўз футболимизга содиқ қолсак, буни яна уддалай оламиз», — деди жароҳатдан тикланишда давом этаётган Фермин Лопес Catalunya Radioга берган интервьюсида.
Ўтган мавсумда «Барселона» 94 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади ва Мадриднинг «Реал» клубини 8 очкога ортда қолдирди.













