Ўтган мавсум якунларига кўра Италиянинг «Милан» клуби Чемпионлар лигасига чиқа олмай, ўз ишқибозларини хафа қилган эди. Аммо Европа Лигаси ҳам клуб учун жозибадор ва муҳим мақсад ҳисобланади, деди клуб ҳимоячиси Маттиа Габбия.
«Жерри Кардинале — жуда амбицияли инсон ва у биздан мутлақо бошқа даражада ўйин кўрсатишни талаб қилмоқда. Европа Лигаси биз учун ортиқча юк ёки балласт эмас, балки ғалаба қозонишни истаётган муҳим турниримиздир. Биз май ойигача ушбу мусобақада зафар қучиш ҳолатида бўлишимиз керак», — дейди Габбиянинг сўзларини Corriere dello Sport.
Маълумот учун, «Милан» илгари ҳеч қачон Европа Лигасида ёки ундан олдинги УЕФА Кубогида ғолиб чиқмаган. Аммо «россонери»лар ўз тарихида роса 7 маротаба Чемпионлар кубоги/лигасини боши устида баланд кўтаришган.













