Кириш Регистрация

Винисиус «Реал»дан катта бонус талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг жамоадаги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Журналист Пепе Альвареснинг маълумотларига кўра, бразилиялик футболчи мадридликлар раҳбариятидан янги шартнома имзолаш учун 80 миллион евро миқдорида бонус сўраган. Бундан ташқари, форвард ўз имиж ҳуқуқларининг 80 фоизига эгалик қилишни хоҳламоқда — ҳозирда у ушбу ҳуқуқларнинг 50 фоизига эгалик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор 2018 йили Бразилиянинг «Фламенго» клубидан «Реал»га 45 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи мадридликлар сафида барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали Винисиуснинг трансфер қийматини 140 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:32, 30.07.2026.
Ўқилди: 1258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик